...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Божалар”нинг олимпиадачиларга аталган қўшиғи ва клипи улар қайтгунча тайёр бўлади


10:35, 23.08.2016 Шоу-бизнес
 5 575

Хонанда ушбу қўшиқда совриндорларнинг номини тилга олиб, ҳар бирининг ўзига хос жиҳатларини санаб ўтади.

Бироз аввал, Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетган Ўзбекистон делегацияси бугун, 23 август куни Тошкентга қайтиши ҳақида хабар берган эдик.  “Божалар” гуруҳи хонандаси Жаҳонгир Позилжонов спортчиларимизни янги қўшиқ ва клип билан қурши олмоқчи.
 
Гап шундаки, хонанда кечанинг ўзида олимпиадачиларимизга аталган янги қўшиқни ёзиб тугатди. Режиссёр Жонрид Сагдиев томонидан тун ярмигача клип суратга олдинди. Маълумоларга қараганда, қўшиқ ва клип тушдан сўнг омма эътиборига ҳавола этилади. Хонанда ушбу қўшиқда совриндорларнинг номини тилга олиб, ҳар бирининг ўзига хос жиҳатларини санаб ўтади.
 
Маълумот ўрнида, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар Ҳасанбой Дўстматов, Руслан Нуриддинов, Шаҳобиддин Зоиров, Фазлиддин Ғоибназаров олтин, Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев кумуш, Диёрбек Ўразбоев, Ришод Собиров, Рустам Тўлаганов, Элмурат Тасмурадов, Муроджон Аҳмадалиев, Ихтиёр Наврўзов ва Магомед Ибрагимов бронза медалларини қўлга киритишди. 

Теглар:Жаҳонгир Позилжонов Божалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Бепарво
23:27 23.08.2016

Индаманг, нима ишингиз бор Дадилбек. Билганларини килишмайдими.


Дадилбек
14:50 23.08.2016

Шундоқ катта ғалабага бу майнавозлик нимага керак! Масхарабозларга қолдими хақиқий қахрамонларни қутлаш?!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!