5 ёшли Арабелла янги йил байрами шарафига шарқона либос кийиб, Хитой халқи миллий қўшиғини айтган.
Қизалоқ янги йил байрами шарафига Хитойнинг қизил рангли миллий либосини кийган ҳолда Тан империяси давридаги классик қўшиқни мандарин тилидаги куйлаган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Арабелланинг маҳоратини кўриб завқланишмоқда. Ҳатто, Трампга қарши кескин фикр билдираётганлар ҳам беш ёшли Арабелланинг ижтимоий тармоқларда тарқалган видео тасвирига ижобий фикрлар билан изоҳ қолдиришмоқда.
Эслатиб зтамиз, Дональд Трамп АҚШ президентлик сайловида демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтонни мағлуб этган эди. Бироқ Трампнинг инагурациясига ҳали вақт бор. Ҳозирча Оқ уйни Барак Обама бошқармоқда. Дональд Трамп эса 2017 йил январ ойидан АҚШ президенти сифатида фаолиятга киришади.