...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трампга қаршилар “Нью-Йорк сендан нафратланади” қўшиғини куйламоқда


18:39, 15.08.2017 Олам
 2 496

Нью-Йорк аҳолиси Дональд Трампдан истеъфога чиқишини талаб қилмоқда.

Аввалроқ, АҚШлик фаоллар президент Дональд Трампдан истеъфога чиқишини талаб қилаётгани ҳамда Нью-Йоркдаги Трамп минораси олдида уюштирилган норозилик акциясида минглаб одамлар иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Дональд Трамп президентлик курсисига ўтирганидан сўнг илк бор ўзининг Нью-Йоркдаги уйига ташриф буюрди. Бироқ уни норозилик кайфиятидаги минглаб одамлар кутиб олди. Бу ҳақда “Independent” нашри хабар берган.
 
Президентнинг кортежи Трамп минорасига яқинлашганида акция иштирокчилари “Нью-Йорк сендан нафратланади” қўшиғини куйладилар ва “уят, уят, уят” дея қичқирдилар.
 
Трамп президентлигига норозилар билан биргаликда шаҳарнинг 5 авенью кўчасида уни қўллаб-қувватловчилар ҳам тўпланишган.
 
Полиция берган маълумотларга кўра, Трамп минораси яқинида ўзини тутиш қоидаларидан четга чиққани учун икки киши қўлга олинган.
 
Маълумот учун, Трамп АҚШнинг Виржиния штати Шарлоствилл шаҳрида оқ танли ирқчилар гуруҳи томонидан содир этилган жиноятга қарши чора кўрмаганлиги учун норозилик кайфиятидаги одамлар акция ташкил этганлар.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Дональд Трамп Ирқчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!