...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Қаршидаги портлаш юзасидан расмий маълумот эълон қилинди


18:06, 15.08.2017 Жамият
 9 438

Портлаш газ қуйиш шаҳобчасида эмас “Ўзтрансгаз” АКга қарашли газ ташиш автомобилида содир бўлгани аниқланди.

Аввалроқ, 2017 йил 14 августдан 15 августга ўтар кечаси, тахминан кечки соат 1.00 да Қарши шаҳридаги автомобилларга газ қўйиш шаҳобчасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг маълумотига кўра, Қарши-Бешкент йўлида “Ўзтрансгаз” АКга қарашли автотураргоҳдаги газ ташиш автомобилида юзага келган техник носозлик туфайли машина портлаб кетган.
 
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Қарши-Бишкент йўлининг 5 километрида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида вилоят ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар келиб тушган. Ёнғин ўчириш экипажлари томонидан ёнғин бартараф этилган.


 
Ёнғин “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси “Ўзтрансгаз” АК “Жанубгаз таъминот” УКга қарашли автотураргоҳда суюлтирилган (пропан) газ ташишга мўлжалланган “МАН” русумли автомобилдан “Зил-441510” русумли автомобилга газни ўтказаётган вақтида газ ва хаво аралашмасининг чақнаши оқибатида содир бўлган.


 
“Зил-441510” русумли автомобиль ҳайдовчиси куйиш тан жароҳати олиб шифохонага жойлаштирилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Қарши Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар