Электр поезди еттита вагондан иборат бўлиб, барча вагонларга кондиционер ўрнатилган. Мазкур поезд 330 нафар йўловчига хизмат кўрсатади.
Жорий йил октябрь ойидан мазкур замонавий электр поезд қатнови кунига икки марта амалга оширади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қўқон вокзалидан 06:22 да йўлга чиққан поезд Андижонга 09:12 да етиб боради. Қайтиш эса 16:45 га белгиланган. Андижондан йўлга чиқадиган поезд Қўқонга 19:30 да етиб боради.
Мазкур йўналишда ҳаракат вақти 3 соат 10 дақиқани ташкил қилади. Электр поезди 7 та вагондан иборат бўлиб, 330 нафар йўловчига мўлжалланган. Барча вагонларга кондиционер ўрнатилган.