...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп Шимолий Кореянинг “ҳақиқий ҳаёти” ҳақида маълумотлар келтирди...


17:27, 08.11.2017 Олам
 4 794

АҚШ президенти Сеулдаги нутқида Россия ва Хитойдан Шимолий Корея билан дипломатик ва иқтисодий алоқаларини камайтиришни сўради.

АҚШ президенти Сеулдаги нутқида Россия ва Хитойдан Шимолий Корея билан дипломатик ҳамда иқтисодий алоқаларини “камайтиришни” сўради, дея хабар бермоқда РИА ахборот агентлиги.
 
“...Биз барча мамлакатларни, хусусан, Россия ва Хитойни БМТ резолюциясини тўлиқ амалга оширишларини, КХДР билан технология алмашинувида, савдо-сотиқ борасида муносабатларини камайтиришни сўраймиз”, деди CNN томонидан жонли эфирга узатилган нутқида АҚШ президенти.
 
Трампнинг таъкидлашича, КХДРнинг етакчиси Ким Чен Ин фуқароларини ўз мамлакатидаги ички аҳволдан чалғитиш мақсадида можаро бошлаш ниятида. “Кимнинг режими ичкаридаги можаролардан қочиш учун ташқаридан можаро излаяпти”, деди АҚШ Президенти. У яна бир бор Вашингтон Пхеньян ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймайди, дея таъкидлади.
 
“Корея яримороли — тарих лабораториясига ўхшаб қолди”,  дейди Трамп. Унинг айтишича, Жанубий Корея гуллаб яшнаётган, адолат ва эркинлик йўлини танглаган мамлакатдир. Бошқа Кореяда эса, инсонларни фашизмда айблаб озодликдан маҳрум қилмоқдалар. Лаборотория эришган натижаси яққол кўриниб турибди”, дея Трамп Шимолий Корея ва Жанубий Корея ЯИМларини таққослади. Жанубий Корея бу борада КХДРдан 40 баробар устун.
 
АҚШ Президенти КХДР ҳақида яна юз минглаб “қулоқ” қилинган ва ўзи истамаган тарзда ишлатилиб, очликда, ночорликда сақланаётгани ҳақида сўзлади. “Деярли барча ишчиларга 70 соат деярли текинга ишлаш буюрилди, акс ҳолда улар дам олиш кунлари учун ҳақ тўлашлари лозим, оилалар сув қувурларисиз, электр энергиясиз яшамоқдалар. Аҳоли очликдан жон бераяпти”, дея давом эттирди Дональд Трамп.
 
“2012–2013 йилларда халқининг яшаш тарзини оз бўлсада ўзгартириши мумкин бўлган 200 млн АҚШ долларини марҳум диктаторларига хайкал қўйишга сарфлашди. Бу маблағ КХДР бюджетининг деярли ярмини ташкил қилар эди”, деб қўшимча қилди АҚШ президенти.
 
“Мен бугун нафақат ўз халқим номидан, балки бутун маданиятли халқлар номидан гапиряпман: сабримизни синаманг! Биз ўз хавфсизлигимизни, умумий тараққиётимизни, муқаддас озодлигимизни ҳимоя қила оламиз”, деди Дональд Трамп.
 
Унинг таъкидлашича, АҚШ шаҳарларига таҳдид қилишларига йўл қўйилмайди.
 
“Бизни қўрқитолмайсизлар”, деди АҚШ президенти ўз нутқида такрор-такрор.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти “тинчлик учун куч ишлатиш вақти келди” деб айтгани ҳақида хабар берган эдик.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Дональд Трамп КХДР Можаро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!