Ташқи ишлар вазирилигида АҚШнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратлен билан учрашув ўтказилди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича катта директори Лиза Куртис бошчилигидаги делегациянинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференцияда иштирокига доир амалий масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув давомида кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Бекешович Абдилдаев билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.