...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп қилган “иши”дан афсусда қолди


09:07, 20.11.2017 Олам
 3 884

Уларга қилган яхшилигим учун раҳмат айтиш ўрнига "бу оддий ҳолат" дейишганлиги мени ғазабга келтирди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter (@realDonaldTrump) саҳифаси орқали Хитойдаги можаро юзасидан ўз фикрини билдирди. Лос-Анжелеслик баскетболчиларнинг Хитойда қилган ўғирликлари учун мамлакат полицияси уларга нисбатан жиноят иши қўзғатган ҳамда спортчиларни қамоққа олган эди.

Трампнинг изоҳ беришича, у маҳбусларнинг озод этилиши учун ҳаракат қилган ва бунга эришган ҳам. Лекин қамоққа олинганлардан бирининг отаси Трампнинг аралашувисиз ҳам улар озод этилиши шарт эди, деб фикр бидиргани АҚШ президентининг ғазабини келтирган.

Жумладан, дўконга ўғирликка тушганлардан яна бирининг отаси бўлган Лавар Болл вазиятга изоҳ бераркан “унчалик жиддий жиноят эмас-ку бу” деган.

"Hoursnews" нашри хабарига кўра, Трамп ўз фикри якунида “улар қамоқда қолаверишлари, озод этилишлари учун аралашмаслигим лозим эди” деб изоҳ қолдирган. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!