Трамп аввал бошловчилик қилган телешоуда энди продюсер бўлмоқчи.
Дастурнинг янги мавсумида бошловчилик Калифорниянинг собиқ губернатори, Республикачилар партияси аъзоси Арнольд Шварценеггерга юклатилди. Бироқ, муаллифлар рўйхатида Трампнинг номи Шварценеггер фамилиясидан аввал тилга олинади.
“NBC” телеканали Трампнинг иши ва ойлик маоши ҳақида расман ахборот бермади.
2015 йили мазкур телешоу асосчиси Марк Бёрнетт Дональд Трампдан узоқроқ юришга уринган эди. Чунки, Майкка Трампнинг муҳожирлар ҳақида айтган гаплари ёқмаган. Бироқ “The New York Times” уларнинг келишиб олгани ҳақида ёзган. Бернетт эса энди янги президентнинг инагурацияси сценарийсини ёзмоқда.