...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп Испания президенти ва давлат тузумини “ўзгартирди”


14:21, 28.09.2017 Олам
 2 611

Оқ Уй таржимонлари ҳам адашиши мумкин экан...

АҚШ президенти Дональд Трамп Испания бош вазири Мариано Рахойнинг исмини яхши билмаслигини кўрсатди ва кулгига қолди.
 
Трамп ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Испания бош вазирини президент деб атаган бўлса, Мариано Рахойнинг исмини Марианору Жой деб атади.
 
Испания бош вазири “Испания президенти” деб аталишида Оқ Уй ходимларининг ҳам айби бўлиши мумкин.
 
Сабаби Мариано Рахойнинг лавозими испан тилида Presidente del Gobierno de Espana деб аталади (Испания ҳукумати президенти). Шу ерда таржимонлар адашган бўлиши ҳам мумкин.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Дональд Трамп Мариано Рахой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!