...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа Иттифоқи Шенген визасиз тизимини бекор қилмоқчими?


13:54, 28.09.2017 Олам
 2 302

Бу таклиф ҳаётга тадбиқ этилиши учун Евро Парламент ва Европа Иттифоқи Кенгаши томонидан маъқулланиши керак бўлади.

Европа Иттифоқи комиссияси берган баёнотга кўра, минтақа хавфсизлигини таъминлаш ва бугунги сиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар аҳолиси учун Европанинг 26 та мамлакатда эркин ҳаракат қилиш имконини берувчи — Шенген визасиз тизими 3 йилга вақтинчалик тўхтатилиши мумкин.
 
Хабарда келтирилишича, Шенген визасиз тизимини 2 йилдан 3 йилгача “тўхтатиб туриш”, яъни бекор қилиш таклифи ўртага ташланган.
 
Бу таклиф ҳаётга тадбиқ этилиши учун Евро Парламент ва Европа Иттифоқи Кенгаши томонидан маъқулланиши керак бўлади.
 
Шенген визасиз тизими, 2006–2015 йилларда турли сабабларга кўра 36 марта вақтинчалик тўхтатилган эди.
 
Маълумот учун, Шенген визасиз тизими 1985 йил Люксембургда Европа давлатлари ўртасида тузилган “Шенген шартномаси” асосида жорий этилган.
 
Бу шартномага кўра, Иттифоққа аъзо мамлакат аҳолиси минтақада ичида визасиз ҳаракатланиш, саёҳат, ишлаш ва таълим олиш имконини беради.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Европа Иттифоқи Шенген визасиз тизими Евро Парламент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!