Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташриф доирасида бўлиб ўтган учрашувлар натижалари бўйича “Йўл харита”лари ишлаб чиқилади.
Ушбу қарорга кўра, АҚШга ташриф доирасида бўлиб ўтган учрашувларда ишлаб чиқилган “Йўл харита”лари ва келишувларни ўз вақтида ижросини таъминлаш бўйича Президент қарори имзоланди.
Қарорда ушбу келишувлар ижросини назорат қилиш ва улар устидан тизимли мониторингни олиб бориш вазифаси Бош вазир зиммасига юклатилган.
Бундан ташқари, бир ойлик муддатда АҚШда истиқомат қилувчи ватандошларнинг билими, тажрибаси ва салоҳиятини Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилиши вазифа сифатида белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди тақсимловчи директори Кристин Лагард, Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким ҳамда қатор давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан учрашув ўтказгани ҳақида хабарлар берган эдик.