...
МЕНЮ
ONLINE TV

Курдларнинг “Буюк Курдистони” ташкил этилдими?


12:07, 28.09.2017 Олам
 2 266

Ироқ Курдистони мухтор вилоятида бўлиб ўтган мустақиллик референдумида қатнашганлар — умумий овоз берувчиларнинг 72 %ини ташкил этган.

Ироқ федерал суди мамлакат конституциясига хилоф деб ҳисоблаётган Ироқ Курдистони мухтор вилоятида мустақиллик референдуми 25 сентябрь куни бўлиб ўтган эди.
 
Ироқ Курдистони мухтор вилояти сайлов ва референдум комиссияси раҳбари Ҳиндирин Муҳаммад референдумнинг охирги натижаларини эълон қилди.
 
Баёнотга кўра, Ироқ Курдистони мухтор вилоятида бўлиб ўтган мустақиллик референдумида қатнашганлар — умумий овоз берувчиларнинг 72 % ини ташкил этган. Аниқ рақамга тўхталадиган бўлсак, 3 миллион 305 минг киши бу референдумга овоз берган.
 
Мустақиллик референдумида қатнашганлар — умумий овоз берувчиларнинг 92,73 %и референдумда мустақил Курдистон учун овоз берган бўлса, 7,27% қатнашчи бу референдумни маъқулламаган.
 
Ироқ ҳукумати ва минтақадаги бир қанча мамлакатлар бу референдумни ноқонуний деб ҳисоблайди. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз, чунки бугун Яқин Шарқ минтақаси истиқболи курд миллатининг келажагига боғлиқдир.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Ироқ Курдлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!