Инглиз шаҳарларидан бирининг мэри Трампнинг ўз шаҳрига келишини ман қилди.
“Мен, Магид Магид, шу шаҳарнинг лорд-мэри ва биринчи фуқароси сифатида Дональд Жон Трампни Шеффилд шаҳрига кириши тақиқланганини расман эълон қиламан. Шунингдек, 13 июль Трамп келадиган санани Мексикага ҳурмат куни деб эълон қиламан”, дея ёзади Магид ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Магид турфа маданият ҳукмронлик қиладиган, ирқчилик ва ксенофобия йўқ бўлган шаҳарнинг лорд-мэри эканидан фахрланишини таъкидлаган.