...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бепул китоб керакми? АҚШга боринг


18:31, 07.07.2018 Олам
 2 206

Ресторан хўжайинлари мижозларга 2,5 миллионга яқин китобни беришга улгурган.

АҚШдаги ресторанлардан бири 48 йилдан бери ўз мижозларига бепул китоб тарқатади.
 
Яъни, Американинг Коннектикут штатида 1970 йилда очилган “Traveler” ресторани ўша вақтдан бери ташриф буюрувчиларга нафақат таом балки бепул китоблар ҳам таклиф қилиб келган. Улар жудаям кўп китоб йиғган муассаса эгасига тегишли.
 
1993 йилда ресторан хўжайини ўзгарган, лекин улар анъанани бекор қилмасликка қарор қилган. Ҳозирда ресторан ҳафтасига икки мингга яқин китоб тарқатади.
 
Баъзида бир одамга уч томгача китоб берадилар. Ресторан хўжайинлари ўзига хос анъанани жорий қилганидан бери мижозларга 2,5 миллионга яқин китоб берилган.
 
Янги китоблар ресторанга турли манбалардан келади. Китобларнинг кўпи чегирма белгиланган кутубхоналардан сотиб олинади, бир қисмини эса мижозлар олиб келади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ресторан китоб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!