...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп 3 миллионга яқин муҳожирни депортация қилиш ниятида


11:54, 14.11.2016 Олам
 4 278

Жиноят содир этган, гиёҳванд моддалар олди-сотдиси билан шуғулланувчи, турли жиноий гуруҳ аъзоси бўлган муҳожмрлар энди АҚШни тарк этишга мажбур.

АҚШ президентлигига эндигина сайланган Дональд Трамп Мексика ва АҚШ ўртасида чегара деворини қуришга шай эканини айтди. Шунингдек,  аввал жиноят содир этган 3 миллионга яқин ноқонуний мигрантларни АҚШдан чиқариб юборишни режалаштирган. Бу ҳақда “Rosbalt.ru” хабар берди.
 
“Биз жиноий тарихга эга, гиёҳванд модда сотувчи, турли гуруҳ аъзоси бўлган одамларни АҚШдан чиқариб юборишга қарор қилганмиз. Бундай одамплар кўп, икки миллион, балки уч миллион бўлиши мумкин. Улар мамлакатдан чиқиб кетади ёки биз уларни қамоққа тиқамиз. Улар бу ерда ноқонуний юрибди”, дейди Дональд Трамп.
 
Сиёсатчи бу гаплар фақатгина АҚШга ноқонуний келган одамларга тегишли эканини таъкидлаб ўтди.
 
Бундан ташқари, мексикалик муҳожирлардан ҳимояланиш учун девор қуришни режалаштирганини тасдиқлади.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Дональд Трамп Муҳожирлар Депортация 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!