Икки давлатделегацияси ўртасида Фарғона шаҳрида ўтказилган учрашувда давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Фарғона шаҳрида ўтказилган учрашувда давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистон Республикасининг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари туташган ҳудудларда Давлат чегараларасининг аввал мувофиқлаштирилмаган 14 участкасида қўшма дала текширувлари ва инструментал топографик расмга олиш тадбирлари ўтказилди.
Еттита участка бўйича ишчи гуруҳларнинг позициялари келишиб олинди. Шу билан, 13 ноябрь ҳолатига кўра томонларнинг позициялари мос келган участкаларнинг умумий сони 56 тани ташкил этмоқда.
Учрашув якунига кўра тегишли Баённома имзоланди ва бошқа мувофиқлаштирилмаган участкалардаги дала топографик-ер тузиш ишларини ўтказишнинг режа-жадвали келишиб олинди.
Учрашув ҳамжиҳатлик ва анъанавий дўстлик руҳида бўлиб ўтди.