...
МЕНЮ
ONLINE TV

Tracker’га буюртма қабул қилиш бошланди. Ҳозирча битта автосалонда


15:57, 10.12.2018 Жамият
 6 764

Харидорларга Tracker икки хил комплектацияда тақдим этилган.

Бугун, 10 декабрдан GM Uzbekistan компанияси Chevrolet Tracker кроссоверига буюртмалар қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди..
 
Модель универсаллик, услуб ва ихчамликнинг бирдай мужассамлигидир. Tracker комплектацияларида харидорларга автоматик круиз назорати, (BYOM2) маълумот-кўнгилочар тизими, cветодиодли кундузги ёритиш чироқлари тақдим этилган. Автомобиль комплектациясига шунингдек 6 та хавфсизлик ёстиқчалари, орқа парковка датчиклари, шунингдек алюминий дисклари ‘R18 215/55 киради.
 
Tracker субихчам автомобиллар синфига киради: узунлиги 4257 мм, кенглиги 1776 мм ва баландлиги 1679 мм. Автомобилнинг ёқилғи баки 53 литрни ташкил қилади.
 
Автомобиль кўриниши жиҳатдан жуда кўркам бўлиб, унда спорт ва башанглик мужассамлиги акс этади. Автомобилнинг 1,8 литрли двигатель ҳажми 140 от кучига тенг. Автомобилнинг мустаҳкамлиги, ишончлилиги ва шинамлиги SUV В ишқибози бўлган ҳеч бир харидорни бефарқ қолдирмайди.
 
Автомобилнинг ёқилғи сарфи MT5/AT6 трансмиссияли аралаш циклда 100 км.га 7,1 л. ташкил қилади. Автомобиль 10,6 сонияда 100 км/с тезликка етади. Модель 4-цилиндрли двигатель билан жиҳозланган.
 
Юқорисифатли салоннинг жиҳозланиши энг талабчан автомобиль ишқибозларини ҳам бефарқ қолдирмайди.
 
Биринчи босқичда Tracker кроссовери савдоси ва хизмат кўрсатиши билан Ўзбекистондаги биринчи мультибренд “Nurafshon AvtoMarkaz” автосалонининг Сергели тумани Обиҳаёт кўчаси, 39 уйда жойлашган филиали шуғулланади.
 
Харидорларга автомобиль икки хил комплектацияда тақдим этилган: Tracker LT M/T ва Premier A/T. Tracker’нинг LT M/T комплектацияси нархи — 184 308 855 млн сўм, Premier A/T эса 215 680 575 млн сўмни ташкил қилади.
 
Tracker янги модели ўз синфида услуб, сифат, қулайлик ва хавфсизликни мужассам қилган янги автомобил бўлиб хизмат қилади.
 
Шу билан бирга таъкидланишича, автомобилнинг компания моделлар қаторидан жой олиши Ўзбекистон бозори учун мутлақо янги бўлган SUV В синфини қўшиш мақсадида амалга оширилмоқда, Tracker Саptiva автомобилининг ўрнини эгаллашга мўлжалланмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:GM Uzbekistan Tracker 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 218

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар