Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси, иккинчи иш кунида ушбу масала муҳокама қилинди.
Сенаторлар Тошкент вилояти Тўйтепа шаҳрининг номини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар ва унга кўра Тўйтепа шаҳрининг номи Нурафшон шаҳри деб ўзгартирилди. Айни пайтда эса Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилмоқда.
Аввалроқ, 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси очилгани ва унда бир нечта қонунлар сенаторлар томонидан тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.