...
МЕНЮ
ONLINE TV

Toyota тақдим этаётган янги автомобиль кўпроқ ўйинчоққа ўхшайди


12:13, 07.04.2016 Технология
 2 809

Бу автомобилни оловдан нарироқ тутинг.

Япониянинг Toyota автомобиль компанияси янги машина турини ишлаб чиқарди. Аммо бу автомобиль кўпроқ ўйинчоққа ўхшаб кетади.  Toyota Setsuna концепт-кари бутунлай ёғочдан ясалган автоуловдир. Бу ҳақда “CNN” ёзмоқда.
 
Мазкур икки ўринга мўлжалланган машина 12 апрель куни Milan Design Week’да расман намойиш этилади. Автомобиль соатига 28 км масофани босиб ўта олади. Демак, компания мазкур машинани йўлларда ҳаракатланиш учун эмас, балки рамзий автомобиль тури сифатида ишлаб чиққан.
 
Toyota компанияси томонидан “авлоддан авлодга қолувчи ёғоч мерос” сифатида тасвирланган Setsuna абадий оилавий машинадир.
 
“Биз Setsuna’ни яратганимизда,  унга нисбатан бир оила авлодларининг меҳри тушишини назарда тутдик ва машина алмаштириб бўлмас қадрли буюмга айланади”, – дейилади компаниянинг баёнотида.
 
Автомобиль кузови 86 та қўлда ясалган ёғоч панелдан таркиб топган ва панеллар бир-бирига,  анъанавий япон бириктириш методлари:  окуриари ва кусаби усулларида улаб чиқилган. Мазкур метод панелларни михсис бирлаштиришга ёрдам беради. Машина техник кўрикдан ўтганда,  шикастланган қисмлар капитал ремонтсиз олиб ташланиши мумкин.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Япония Toyota Setsuna 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!