Воқеа 25 август куни, Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги Митан шаҳарчасида жойлашган “Баҳор” номли тўйхонада содир бўлган.
А.С. исмли 55 ёшли онахон ўзининг юбилей базмида меҳмонлар томонидан берилган 1.575.000 сўм тўёна пуллари номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилди.
Мазкур воқеа 25 август куни, Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги Митан шаҳарчасида жойлашган “Баҳор” номли тўйхонада содир бўлди.
Ҳолат бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу ўғриликни Иштихон тумани Арабхона қишлоғида яшовчи, 1973 йилда туғилган Қ.Д. исмли шахс содир этганлиги аниқланиб, жиноятчи қўлга олинган.
Фуқарога нисбатан ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми, “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.