...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентнинг “Нурафшон” кўчасидаги тезликни чекловчи йўл белгиси носоз ҳолга келтирилди


02:21, 25.05.2016 Жамият
 5 234

Суратлардан кўриниб турибдики, “Нурафшон” кўчасига ўрнатилган Йўл ҳаракати хавфсизлиги қодиларидаги 3.24 йўл белгиси қора бўёқ билан бўёб ташланган.

Йўл белгилари ҳайдовчиларни тузоққа туширувчи дастак эмас, аксинча, уларнинг ва йўловчиларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, йўллардаги ноқулайликлар ва ҳалокатларнинг олдини олишда энг ишончли  восита. Шунга қарамай, кўркам ва озода шаҳримиз кўчаларидаги йўл белгиларига зарар етказувчилар, светофорлар чироқларини синдирадиган кимсалар учраб турибди.
 
“Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари Тошкент шаҳрининг “Нурафшон” кўчасига ўрнатилган йўл белгиларидан бири бўёқлар билан бўяб ташланганини маълум қилди. Суратлардан кўриниб турибдики, “Нурафшон” кўчасига ўрнатилган Йўл ҳаракати хавфсизлиги қодиларидаги 3.24 йўл белгиси қора бўёқ билан бўёб ташланган. Мазкур тақиқловчи йўл белгисига кўра, ҳайдовчилар маълум масофага қадар тезликни соатига 50 километрдан оширмасликлари керак. Кўп ҳолларда ҳайдовчиларнинг ўрнатилган йўл белгиларига қанчалик риоя қилаётганларини ЙПХ ходимлари ҳам назорат қилиб боришади. Боиси бу йўл атрофида умумтаълим мактаби жойлашган. Бу ердан исталган вақтда пиёда-ўқувчилар ўтиб қолиши мумкин. Тезликни ошириб келаётган ҳайдовчи эса пиёдага зарар етказиши, эҳтимолдан ҳоли эмас.
 
“Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларининг фикрича, ушбу йўл белгисига бўёқ суртган киши айнан ўша белгига риоя қилмай, ЙПХ ходимлари томонидан жаримага тортилган ва аламзада бўлганидан йўл белгисини шу кўйга солган.

Теглар:Нурафшон кўчаси Тошкент Водители Ташкента Йўл белгилари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар