Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Жаҳонгир Ортиқхўжаев илк бор олий мартабали меҳмонни кутиб олиш маросимида қатнашмоқда, яна ҳоким ўлароқ...
Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Башар Шен ва куни кеча Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида иш бошлаган Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам иштирок этди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” манбаси хабар бермоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Жаҳонгир Ортиқхўжаев илк бор олий мартабали меҳмонни кутиб олиш маросимида қатнашмоқда, яна ҳоким ўлароқ...
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг шахсий фаолиятида, яъни тадбиркорлигида Туркия муҳим аҳамиятга эга. У Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Туркия билан ҳамкорликда тадбиркорликни йўлга қўйган биринчи пулдорлардан бири саналади. Қолаверса, айни дамда у бош-қош бўлаётган “Tashkent city” шаҳарчасидан ҳам бир қатор турк инвесторлари ширкатлари ўрин олиши кўзда тутилган.