7 ёшга тўлмаган болалар учун мактабга тайёрлов синфлари ҳам жорий этилади.
Шу куннинг ўзидаёқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовга 18 июнь куни соат 08:00 дан 16:00 гача юқоридаги таклиф бўйича ота-оналар учун сўровнома ташкил этишни топширди. Сўровнома натижалари шу куни ҳукуматга етказилди.
Сўровнома ўтказиш жараёнида ота-оналарнинг фикри икки томонга ажралди. Баъзилар 10-11-синфларни қайта жорий қилишни маъқуллашган бўлишса, айримлари бунга рози бўлишмади.
Абдулла Арипов 2017 йил сентябрь ойидан Тошкент шаҳридаги барча туманларидаги 4 та мактабда 10-11-синф қайта жорий этилишини маълум қилди.
Абдулла Арипов 10-11-синфлар учун илмий-методик ўқув дастури тайёрлашни буюрди.
Бундан ташқари, 7 ёшга тўлмаган болалар учун мактабга тайёрлов синфлари ҳам ташкил этилади.