Заҳарланган аскарлар бош айланиши ва кўнгил айниши белгилари билан касалхонага келтирилган.
2. Кеча, 18 июнь куни Мали пойтахти Бамако яқинидаги сайёҳлик мажмуасига ҳужум қилган тўрт жангари махсус операциялар чоғида хавфсизлик хизматлари томонидан отиб ўлдирилди. Хавфсизлик ва фуқаролар мудофааси вазири Салиф Траоренинг сўзларига кўра, махсус операциялар натижасида жами 36 асир озод қилинган, уларнинг 16 нафари францияликлар, қолганлари малилик фуқаролар ҳисобланишади.
3. Бугун, 19 июнь куни Хитой пойтахти Пекиндан узоқ бўлмаган Жайтан қишлоғида ер кўчиши ҳодисаси содир бўлди. Маълум бўлишича, кучли ёмғир ёғгани сабаб тоғдан катта тезликда сув оқиб келган. Натижада аҳоли пунктлари сув остида қолиб кетишди. Ҳозирда воқеа оқибатида 11 киши бедарак йўқолган.
4. Кеча, 18 июнь куни Туркияда овқатдан заҳарланиш натижасида 730 дан зиёд ҳарбий хизматчи касалхонага ётқизилди. Маниса туманида жойлашган армия бўлинмаси ҳарбийларидан бири 17 июнь, шанба куни аҳволи оғирлашаётгани ҳақида шикоят қила бошлаган. Аскарлар бош айланиши ва кўнгил айниши белгилари билан касалхонага келтирилган. Маълумотларга кўра, заҳарланишга инфекция сабаб бўлиши мумкин.
5. Бугун, 19 июнь куни АҚШнинг Монтана штатида бинонинг қулаб тушиши оқибатида 50 киши жиддий жароҳат олиб шифохонага ётқизилди. Шифохона ходимининг маълум қилишича, кўпчилик жабрланганларга ортопедик ва неврологик касаллиги ташхиси қўйилган. Ҳозирда икки кишининг аҳволи оғир бўлиб, бинонинг нима сабабдан қулагани номаълумлигича қолмоқда.