Деярли бир соатлик кечикиш билан парвозга чиққан Россиянинг “Аэрофлот” компаниясига тегишли самолёт тушдан сўнг парвозга чиқади.
Тошкентдан Москвага парвози режалаштирилган самолёт тонгги 04:30 да эмас, 05:35 да кечикиб парвозга чиққан. Шундан сўнг бир доира парвозни амалга оширган самолёт тахминан соат 6:00 да яна Тошкентга қайтган.
Экипаж аъзолари самолётда носозлик борлигини маълум қилишган. Баъзи манбаларнинг хабар қилишича, багаж бўлмасининг эшик қулфи билан муаммо юзага келган.
Самолёт йўловчилари аэропортнинг кутиш ҳудудига олиб ўтилган. Уларнинг парвози кундузи соат 16:45 га қолдирилди.
Айни вақтда Тошкент аэропортида самолётнинг носоз қисми устида иш олиб бориляпти.