Давлат раҳбари ўз мактубига Шавкат Мирзиёевнинг фаолиятини юқори баҳолаб, икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни кучайтиришдан умидвор эканини таъкидлаган.
Арманистон Республикаси Президенти Серж Саргсян ҳам янги ҳамкасбини қутлаб мактуб йўллади. Давлат раҳбари ўз мактубига Шавкат Мирзиёевнинг фаолиятини юқори баҳолаб, икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни кучайтиришдан умидвор эканини таъкидлаган. Унда шундай дейилади:
“Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги ғалабангиз билан чин дилдан муборакбод этаман. Сиз эришган муваффақият Ўзбекистон халқининг мамлакатдаги тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлини изчил давом эттиришга қатъий қароридан далолатдир.
Арманистон – Ўзбекистон ўртасидаги давлатлараро муносабатларга янада жадал суръат бағишлашдан Арманистон манфаатдор эканини тасдиқлайман. Ишонаманки, ўзаро алоқаларимиз салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш халқларимиз ва мамлакатларимиз манфаатларига хизмат қилади”.
Серж Саргсян ўз мактубида сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш мақсадида Шавкат Мирзиёевни Арманистонга таклиф этган.