
Ҳозирча босқинчилар Россия-АҚШ таклифига аниқ жавоб беришмаган.
Ҳужжатда келтирилишича, АҚШ ва Россия босқинчилар учун бехатар йўлак шароитини яратиб беришади. Бунда жангариларга енгил қуролларни ўзлари билан олиб чиқиш, оғир қуролларни эса Алеппода қолдириш шарти қўйилди.
Алеппо шаҳридан “Фронт ан-Нусра” номли гуруҳ исёнчилари ҳам чиқиб кетишлари мумкинлиги маълум қилинган. Бу гуруҳни Россия ва АҚШ террорчилар сифатида кўришади. Улар Идлиб провинцияси орқали чиқиб кетишлари мумкин.
Бошқа мухолиф гуруҳлар эса ўзлари истаган йўналиш бўйича чиқиб кета оладилар. Бунда уларнинг аксарияти Сурия-Туркия чегарасини танлаши тахмин қилинмоқда.
Ҳозирча босқинчилар Россия-АҚШ таклифига аниқ жавоб беришмаган.
Суриянинг йирик шаҳарларидан ҳисобланган Алеппо 2012 йил июль ойидан бери жангарилар бошқаруви остида бўлиб келган. 3 декабрь куни берилган хабарга кўра, исёнчилар шаҳарнинг 40 фоиз шарқий қисмини эгаллаб туришибди.
Ғарб мамлакатлари Алеппо шаҳридаги қўзғолончилар билан ярашиш келишувини имзолашни тавсия этишмоқда. 7 декабрь куни Кремль Алеппода тинчлик шартномасини имзолаш учун аниқ шахс йўқлигиги, сабаби у ерда фақат террорчилар қолганини маълум қилганди.