...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида Spark ағдарилиб кетди. Бунга светофор айбдорми?


14:04, 09.04.2016 Технология
 4 248

“Талимаржон” кўчасидаги чорраҳага ўрнатилган светофор анча эскириб, стандартларга жавоб бермай қолган...

Тошкентнинг “Талимаржон” кўчасида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Nexia ва Spark автомобиллари иштирокидаги ЙТҲда Spark автомобили мувозанатни йўқотиб, ағдаралиб кетди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
 
Воқеа бугун, 9 апрель куни Фурқат номли маданият ва истироҳат боғи яқинидаги йўлда содир бўлган. ЙТҲ келиб чиқиши сабаблари аниқ эмас. Ижтимоий тармоқ аъзоларининг фикрича, “Талимаржон” кўчасидаги чорраҳага ўрнатилган светофор анча эскириб, стандартларга жавоб бермай қолган. Қуёш нурида светофорда қандай чироқ ёнганини пайқаш қийин. Навбатдаги ЙТҲга шу сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.
 
Яқиндагина Тошкент шаҳар  ҳокимияти томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Барат Маменов эскирган йўл белгилари ва светофорлар билан боғлиқ масалалар тез орада ўз ечимини топиши, техник жиҳатдан носоз светофорлар ўрнига янгиси ўрнатилишини маълум қилган эди. Ушбу хайрли ишдан “Талимаржон” кўчасидаги чорраҳа ҳам четда қолмайди, деган умиддамиз.
 
Дарвоқе, ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланган ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. 

Теглар:ЙТҲ Водители Ташкента 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!