Хонадонлардан бирининг ёғоч болхонасида юзага келган олов қўшни хонадонни ҳам қоплаган.
Шу куни соат 19:40 да ўт ўчириш хизматига хабар келиб тушди. 6 дақиқа ичида 2 та ўт ўчириш техникаси етиб келди ва 16 дақиқа ичида олов бутунлай бартараф этилди.
Хабарларга кўра, Сузукота кўчасидаги хонадонлардан бирининг ёғоч болхонасида юзага келган олов қўшни хонадонни ҳам қоплаган. Умумий ҳисобда 80 квадрат метр майдон ёнғин ичида қолган.
Айни вақтда воқеа сабаби ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда.