...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойнинг “Ofo” компанияси жаҳонни эгалламоқчи


15:02, 01.08.2017 Олам
 2 804

Компания томонидан берилган хабарга кўра Таиланд “Ofo” фаолият олиб бораётган бешинчи хорижий мамлакатдир.

Велошеринг соҳасида муваффақиятли компаниялардан бири бўлган “Ofo” Таиландда ўз фаолиятини бошлагани ҳақида хабар берилмоқда.
 
Компания томонидан берилган хабарга кўра, Таиланд “Ofo” фаолият олиб бораётган бешинчи хорижий мамлакатдир. Сингапур, АҚШ, Буюк Британия ва Қозоғистонда ўз фаолиятини йўлга қўйган компания, 2017 йилнинг охирига қадар дунёнинг 20 мамлакатида ўз фаолиятини очишни мақсад қилган. Ушбу мамлакатлар орасида Ўзбекистоннинг ҳам бўлиши тахмин қилинмоқда.
 
Велошеринг – бу жамоат велосипедларидан умумий фойдаланиш тизими бўлиб, фойдаланувчи эҳтиёжига қараб транспорт воситасини арзон нархларда ижарага олади, ундан фойдаланади ва ўзига қулай бўлган жойда қолдириши мумкин.
 
“Ofo” компаниясининг тўқ сариқ рангли велосипедлари 1 августдан бошлаб Банкок кўчаларида фойдаланилади. Бу тизим талабалар учун жуда қулай бўлиб, компания ўз синовларини университетлар ҳудудида ўтказади.
 
Банкокда велосипедлардан фойдаланиш дастлабки уч ойда бепул амалга оширилади, кейинчалик 99 бат ҳажмидаги олдиндан тўловни оширган ҳолда, ҳар ярим соат фойдаланганлик учун 5 батдан тўлаш талаб этилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Ofo Таиланд Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!