АҚШнинг нуфузли университети келаси йилдан Ўзбекистонда ўз филиалини ташкил этади ва таълим жараёнини бошлайди.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов мазкур университет келаси йилдан талабаларни қабул қилишни бошлаши ҳақида маълум қилди.
“...Бу жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ўз филиалига эга бўлган глобал университетлардан биридир. Уларнинг Ўзбекистонда филиал очишидан мақсад — фақатгина Ўзбекистон бозорини тўлдириш эмас, балки уни ҳудудий таълим масканига айлантиришдир. Бу дегани, агар университет филиал очилса, унга қўшни мамлакатлардан ҳам талабалар қабул қилиниши мумкин”, деди Шерзод Шерматов.
Маълумот учун, Webster университетига 1915 йилда асос солинган. Бугунги кунда университет дунёнинг 7 та мамлакатида 100 дан ортиқ кампусга эга.
Эслатиб ўтамиз, келаси йилдан Ўзбекистонда Москва пўлат ва металл қотишмалар институти ҳам очилади. У Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги лицейлардан бирининг қошида ташкил этилади.