...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги ижтимоий буюртмалар лойиҳаси: тараққиёт стратегияси ва замонамиз қаҳрамони


13:12, 29.09.2017 Жамият
 2 238

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ўз тизимидаги нашриёт-матбаа корхоналари билан ҳамкорликда ижодий ишлар лойиҳасини эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси ва раҳбарлигида қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси — тараққиётнинг янги босқичини бошлаб бергани рост.
 
Бу жараёнинг амалий натижалари, белги ва хусусиятлари бугунги кунда ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кўзга ташланмоқда.
 
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги мана шу йўлда ташаббус кўрсатиб, фидойиларча меҳнат қилаётган замондошларнинг бадиий образлари яратилишига ҳисса қўшиш, бугунги бунёдкорлик ишларини тарих зарварақларига муҳрлаш, ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, хусусан ёш ижодкорларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида “Тараққиёт стратегияси ва замонамиз қаҳрамони” мавзуида бадиий ва ижтимоий-сиёсий асарлар яратиш бўйича ижтимоий буюртмалар лойиҳасини эълон қилмоқда.
 
Ижтимоий буюртмалар бўйича яратиладиган ижодий ишлар учун қуйидаги талаблар кўзда тутилган:
 
  • аҳоли учун арзон уй-жойлар қурилиши билан боғлиқ бўлган масалалар ечимини, уй билан таъминланган оилалар қувончини бадиий бўёқларда ифодалаш;
 
  • янги саноат корхоналари қуриб битказилаётганлигини (масалан, Жиззах, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудида жойлашган йирик нефтни қайта ишлаш заводлари қурилиши) ёритиш;
 
  • республикамизда янгидан бунёд этилаётган кенг ва равон йўллар, кўприклар, ер усти метро тармоқлари, сув иншоотларининг қурилиш жараёнларини акс эттириш;
 
  • аҳолини арзон дори-дармонлар билан таъминлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар натижасини мисоллар тариқасида ёритиш;
 
  • тадбиркорларга яратилаётган кенг имкониятлар билан таништириш;
 
  • амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳақида аҳоли билим-кўникмаларини оширишга қаратилган материаллар тайёрлаш;
 
  • “Халқ қабулхоналари — адолат қўрғонлари” мавзуида фуқароларнинг фикрини ўрганиб, жойларда фаолият кўрсатаётган ижро органларининг халқ дардини тинглаши, уларнинг муаммоларни ҳал этиши борасидаги амалий ишларини ёритиш;
 
·        мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикнинг қадрига етиш, чегараларимиз дахлсизлигини асраш хусусида таҳлилий мақолалар, бадиий асарлар яратиш;
 
  • ёшларимизни она юртга меҳр ва садоқат, ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга оид амалиётларни мисоллар тариқасида ёритиш;
 
  • узоқ йиллар Ўзбекистонда яшаб, фуқаролиги бўлмаган, бугунги кунда паспорт олаётган ватандошларимиз қалбидаги чексиз фахр-ифтихор туйғулари, ҳис-ҳаяжонларининг бадиий ифодасини қаламга олиш;
 
  • ён қўшни бўлган давлатлар билан азалий қардошлик алоқаларининг қайта тикланиши ҳақида мақолалар ва бадиий асарлар яратиш;
 
  • Республикамизда Ислом цивилизацияси марказининг барпо этилиши билан боғлиқ бўлган ишлар ва бошқа ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ҳаётий далил ва мисоллар орқали талқин этувчи асарлар яратиш
 
ва бошқа ушбу йўналишдаги ижодий ишлар шулар жумласидан.
 
Буюртма берилган китоблар Агентлик тизимидаги нашриётлар қошида тузилган нуфузли ҳайъат томонидан баҳоланиб, нашриётларнинг ижтимоий грантлари асосида чоп этилади ва муаллифларга белгиланган тартибда қалам ҳақи берилади.
 
Нашриётлар ва муаллифлар ўртасида тузиладиган шартномада ижтимоий грантлар асосида яратиладиган китоб учун қалам ҳақининг маълум қисмини олдиндан тўлаш ҳам кўзда тутилади.
 
Азиз ижод аҳли, Сизда лойиҳада иштирок этишни истаги пайдо бўлдими?
           
Марҳамат, ижтимоий буюртмалар лойиҳасининг ташкилий ва ижодий жиҳатлари юзасидан Агентлик тизимидаги нашриётларга бевосита мурожаат қилишингиз ҳамда улар билан олдиндан шартнома тузиш тартибида лойиҳани бажаришга киришишингиз мумкин.
 
Агентлик тизимидаги Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ижодий уйларининг манзили:
 
1. “Ўзбекистон” НМИУ-10011,Тошкент ,Навоий кўчаси-30.тел:.(371) 244-87-55, 244-87-20. Факс: :.(371) 244-37-81,244-38-10;
 
2. “Ўқитувчи” НМИУ -100206,Тошкент , Янгишаҳар кўчаси-1. :.тел:.(371) 224-10-77,224-05-49.Факс: :.(371) 224-05-61;
 
3. Чўлпон номидаги НМИУ -10011,Тошкент ,Навоий кўчаси-30.тел:.(371) 244-10-45. Факс: (371) 244-58-55;
 
4. “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти -10011,Тошкент ,Навоий кўчаси-30.тел:.(371) 244-34-38,244-60-75,244-07-47. Факс: :.(371) 244-24-91;
 
 5. Ғафур Ғулом номидаги НМИУ- 100128, Тошкент , Лабзак кўчаси-86.тел:.(371) 241-19-28, 241-18-96. Факс: :.(371) 241-82-69.
Улуғ БЕК

Теглар:Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Янги лойиҳа Тараққиёт стратегияси ва замонамиз қаҳрамони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар