...
МЕНЮ
ONLINE TV

ШҲТ биринчи медиа-саммитида Ўзбекистон вакили иштирок этди


13:08, 05.06.2018 Жамият
 2 032

Хитой Халқ Республикасида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Биринчи медиа-саммити бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари Собиржон Шукуров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ташкилотга аъзо давлатлар, кузатувчи мақомидаги ва мулоқот бўйича ҳамкор мамлакатларнинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари қаторида Хитой Халқ Республикасида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Биринчи медиа-саммитида иштирок этиш мақсадида Пекин шаҳрида бўлиб турибди.
 
Жорий йилнинг 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги ва Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Матбуот девонхонаси ўртасида ҳар икки давлат оммавий ахборот воситалари, нашриётлари ўртасидаги алмашинувлар ва ҳамкорликни, жумладан, журналистлар ва тасвирга олиш гуруҳларини долзарб мавзулар бўйича ахборот материалларини тайёрлаш, оммавий ахборот воситалари ташкилотлари, шунингдек, уларнинг ваколатхоналари ва мухбирлик пунктларини очиш, ОАВ вакиллари иштирокида танловлар, семинарлар ва симпозиумлар ўтказиш, мамлакатлар ҳудудида ўтказиладиган турли тадбирларни ёритиш сингари вазифаларни биргаликда амалга оширишга қаратилган беш йил муддат давом этиши назарда тутилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
 
Шу куни делегациялар раҳбарларининг маърузалари тингланди. Унда чиқиш қилган Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари Собиржон Шукуров бугунги кунда Ўзбекистонда ОАВ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, Ўзбекистон Республикасида жами 1766 та матбаа корхонаси ўз фаолиятини олиб бораётгани, жами ОАВ сони 1597 тани ташкил этиши, шундан: 668 та газета, 355 та журнал, 4 та ахборот агентлиги, 69 та телеканал, 37 та радио 464 та веб-сайт мавжудлигини қайд этиб, ЎзМААнинг фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтди.
 
Шунингдек, ХХРнинг етакчи давлат корхонаси – “Синьхуа” ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикасида ўз мухбири эгалигини таъкидлаб, Хитой Халқ Республикасининг “Синъхуа” ахборот агентлиги билан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Хитой марказий телевиденияси – ССТV билан Ўзбекистон миллий телерадикомпанияси, “Жэньминь жибао” билан “Халқ сўзи”, “Правда Востока” нашрлари ўртасида ўзаро хабар ва янгилар, умуман, медиа маҳсулотлари айрибошлаш бўйича яқин ҳамкорлик қилишидан ҳар икки томон ҳам манфаатдорлигини маълум қилди.

Теглар:Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Собиржон Шукуров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар