Қотиллик оила бошлиғи Ҳ.А. уйи айвонида ухлаб ётганида амалга оширилган. Икки шерик Ҳ.А.нинг бошига болға билан уриб ўлдирганлар.
Орадан 8 ой ўтиб, аёлнинг меҳрибончилиги ортидан асли жиноят яширингани маълум бўлди. Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида уйидан чиқиб, бедарак кетгани иддао қилинган Ҳ.А. аслида турмуш ўртоғи З.А. ва уйида ёлланиб ишлаган Б.С. томонидан ўлдирилгани, сўнг жасади уйи ҳовлисига кўмиб юборилгани аниқланган.
ИИВ берган маълумотларга қараганда, аёл уйидаги ёлланма ишчи билан тил бириктириб, қотилликка қўл урган. Бироқ бунинг сабаблари ошкор этилмаган. Қотиллик оила бошлиғи Ҳ.А. уйи айвонида ухлаб ётганида амалга оширилган. Икки шерик Ҳ.А.нинг бошига болға билан уриб ўлдирганлар.
Айни вақтда жиноий шериклар З.А. ва Б.С. ушланган.