Си Цзиньпин Коммунистик партия Марказий Кенгаши бош котиби лавозимига қайта сайланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинни Хитой Коммунистик партияси Марказий Кенгаши Бош котиби лавозимига қайта сайлангани ҳамда ХКП 19-мажлисининг муваффақиятли якунлангани муносабати билан табрик хати йўллади.
Ушбу табрикномада Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар икки томоннинг ҳаракатлари туфайли бугун юқори даражага эришди” деб таъкидлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Си Цзиньпинга саломатлик, бахт ва давлат бошқарувидаги фаолиятига омад ҳамда Хитой халқига тинчлик, равнақ ва ривожланиш тилаган.