Икки йирик давлат раҳбари Ўзбекистон Президентига самимий тилакларини билдирди.
Бугун, 28 август куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқи ва Президент Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин нафақат ўз номидан балки мамлакати ҳукумати ва бутун Хитой халқи номидан табриклаган.
Шунингдек, Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий ислоҳотлар изчиллик билан олиб борилаётганини таъкидлади.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон халқи ва Шавкат Мирзиёевни Мустақилликнинг 27 йиллиги муносабати билан самимий табриклаган.
Трамп Ўзбекистоннинг суверенлиги ва ҳудудий яхлитлиги доим содиқ қолишини таъкидлаган. Шунингдек, жорий йил майда Шавкат Мирзиёвнинг АҚШга ташрифи икки давлат муносабатларида янги саҳифа очганини таъкидлаган.