Ёзнинг сўнги кунларида ҳаво анча салқинлаяпти.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+17, кундузи +29...+31 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +13...+18, кундузи +28...+33 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +28...+33 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +28...+33 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +14...+19, кундузи +30...+35 даражагача кўтарилади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +25...+30 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +8...+13, кундузи эса +18...+23 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.