...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги тунги клубда Playboy Party – шаҳвоний маишати ўтказилди. Нега жиммиз?


19:31, 13.08.2018 Жамият
 40 983

Энг оғир савол ҳокимликларга: туманингиздаги бундай ишратхоналарга бориб турасизми? Кеча, ундан аввалги кун нималар бўлганидан хабарингиз борми?

Спортчи Жамшид Кенжаев Тошкентдаги “Aurum 898” тунги клубидаги жанжал оқибатида вафот этганидан сўнг, Тошкентдаги клублар фаолиятига бўлган танқидий эътибор ҳар қанчонгидан жиддий тус олди. Нафақат тунги клублар, балки умумий овқатланиш жойларида, ресторанларда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан назорат кучайтирилди.
 
“Aurum 898” клуби ёпилди. Бугун, 13 август куни Юнусобод туманидаги “Like bar” тунги клуби ёпилиши хабар қилинди.
 
Ўзбекистонда, хусусан, Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган тунги клублар аллақачон фахш, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, маънавиятсизлик масканига, хаёсизлик бозорига айланиб улгурганди. Бундай тунги клублар пойтахтда ўндан ортиқ.
 
Жамшид Кенжаев вафотидан сўнг Тошкентда фаолият юритаётган тунги клубларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатдик. Уларда эълон қилинган суратларни кўрар эканмиз, бундай масканлар наҳот ўзимизда, Тошкентда бўлса, шунча вақт нега пайқалмаган, нега ҳеч ким буларнинг мушугини пишт демаган, деган ўйга келдик.
 
Ярим яланғоч, шаҳвоний рақсларга тушаётган қизлар, спиртли ичимликларни  тинимсиз ичаётган йигитларнинг ота-онаси, оиласи борми? Маҳалласида қулоғини тортадиган, ярим кечаси қаердан келяпсан, дейдиганлар-чи? Ишратхоналардаги маънавиятсизликдан маърифат деб бонг урадиган тарғиботчилар, боринг ана “Ёшлар иттифоқи”дагиларнинг хабари борми?
 
Тирикчилик дардида кўчага чиққан, мардикорни уюшмаган ёшлар санаган, тўй кортежени тўхтатиб, бошқаларга ўрнак бўлсин учун таксига ўтқазиб юборган маънавият пешволарининг кўзи бундай клубларга тушмасмикин? Ё сўзи ўтмасмикин? Маънавият тарғибот маркази, Партияларнинг Ёшлар қаноти ташкилотларидагилар-чи? Қачон тадбирбозликдан ортиб, чинакам фаолиятни бошлайдилар.
 
Энг оғир савол ҳокимликларга: туманингиздаги бундай ишратхоналарга бориб турасизми? Кеча, ундан аввалги кун нималар бўлганидан хабарингиз борми? Билмасангиз, айтиб қўяй: 11 август Мирзо Улуғбек туманидаги “The Time” тунги клубида Playboy Party бўлиб ўтган. Ушбу маишат олдидан клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида реклама эълонлари тарқатилган.
 
Унда шундай дейилади:
 
Playboy Party – бу доим чиройли қизлар, эфектларга бой шоу дастури, шаҳвоний фотосессия, DJ томонидан жўшқин мусиқа ва такрорланмас муҳит.
 
Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали ҳар дақиқада ёшлар маънавиятини асраш, уларни ёт ғоялардан узоқ тутиш ҳақида гапирилади. Бироқ бунга ким амал қиляпти? Ён-атрофимизда бўлаётган воқеаларга кўз юмишимиз оқибатида турли жиноятлар келиб чиқяпти.
 
Хусусан, 11 август куни бўлиб ўтган  Playboy Party – шаҳвоний маишатидан кимнинг хабари бор, кимнинг йўқ. Нега мутасадди идоралар клубларнинг бундай фаолиятига йўл қўйиб берган? 

Теглар:Playboy Party The Time Aurum 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар