Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Бугун, 26 март тунги соат тахминан 2:00 ларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган “Les Ailes” ресторанида ёнғин чиққани аниқланди.
Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ёнғин ҳақида маълумот соат 2:09 да берилган ва тезкор гуруҳ воқеа жойига соат 02:19 да етиб борган.
12 дақиқа ичида эса ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида ушбу жойда 80 кв.м майдон ёниб кетгани, ёнғин ушбу ресторанга қўшни бўлган “Chopar” тамаддихонаси ҳудудига ўтгани ҳам қайд этилган.
Маълумотларга кўра, ушбу ёнғин натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган. Ҳозирда эса ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Икром Раҳмон