...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди


12:33, 26.03.2018 Жамият
 2 629

Россиянинг Кемерова вилояти маркази бўлган Кемерова шаҳридаги ёнғин 48 кишини ҳаётдан бевақт олиб кетди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кемерово шаҳрида рўй берган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, Россия халқи, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, бугун, 26 март куни тонгда Россиянинг Кемерова вилояти маркази бўлган Кемерова шаҳридаги  “Зимняя вишня” савдо мажмуасида келиб чиққан ёнғин оқибатида 48 киши ҳалок бўлди.
 
Бундан ташқари, йўқолганлар сони 16 нафарга етган, 50 нафар жароҳатланганлар орасида 12 нафари меҳмонлар бўлган ва шулардан икки нафарининг аҳволи оғирлиги таъкидланди. Яна 36 нафар кишига тезкор амбулотория муолажаси ёрдами берилган.
 
Ҳозирда ёнғин ўчириб бўлингани ва бино ичида қолганларни қидириш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Владимир Путин Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар