...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Толибон” Тошкентга келмайди


12:18, 26.03.2018 Жамият
 10 528

Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясида “Толибон” гуруҳи делегацияси иштирок этиши кутилаётган эди.

26-27 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкентда ўтказилаётган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференция Афғонистоннинг бугуни ва эртаси учун жуда муҳим тадбир ҳисобланади.
 
Унда Афғонистон масаласи атрофлича кўриб чиқилиб, мамлакатни қарийб 40 йилдан бери қийнаб келаётган муаммолар, ҳукумат ва террористик ташкилотлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар муҳокама этилади.
 
“Толибон” ташкилоти ушбу конференцияга қизиқиш билдирган эди. Маълумотга кўра, ташкилот аъзолари ушбу анжуманда иштирок этмайди. Улар Ўзбекистондаги конференцияни Афғонистондан туриб кузатадилар. Бу ҳақда Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси Матбуот котиби Шерзод Қудратхўжаев маълум қилди.
 
“Толибон” делегацияси 1999 йил Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президент Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган анжуманга ташриф буюрган эди. Бироқ бу йиғилишдаги келишувлар, сулҳнинг умри узоқ бўлгани йўқ. Афғонистондаги бугунги ҳолат эса нафақат Ўзбекистон, минтақа, балки бутун дунёга хавф туғдирмоқда.
 
Маълумот ўрнида, “Толибон” ҳаракати 1992 йилда Афғонистон расмий ҳукумати турли диний ақидаларни тарғиб қилувчи ташкилотлар томонидан ағдарилгач, вужудга келди. Ҳукуматдаги сиёсий беқарорликдан унумли фойдаланган “Толибон” ҳокимиятни ўз қўлига олди ва тўрт йилдан ортиқ вақт мобайнида мамлакатнинг 80 фоиз ҳудудини назорат қила бошлади.
 
Бугунги кунда “Толибон” ҳаракати Афғонистон жануби-ғарбида муқим ўрнашган бўлиб, асосан таркиби мамлакатдаги пуштун қабилаларига мансуб аъзолардан ташкил топган.
 
Ҳукуматдан ўрин талаб қилаётган “Толибон” бугунга қадар Афғонистоннинг ичкарисида кўплаб қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириб келмоқда. Энг эътиборли жиҳати шуки, ушбу ҳаракат Ҳиббатуллоҳ Оҳундзода бошчилигида мамлакатнинг 60 фоиз ҳудудида фаолият олиб боради.
 
Аввалроқ, ушбу халқаро конференцияда “Толибон”нинг иштироки аҳамияти хусусида шарқшунос Муҳаммаджон Қодиров “Qalampir.uz”га шундай деган эди.
 
“Минтақадаги хавфсизлик ва Афғонистонда барқарор вазиятни ўрнатишни мақсад қилгани ҳолда “Толибон” етакчилари ушбу конференцияда иштирок этиб, биздан ҳам хатолар ўтган, келинглар, мамлакатда каолицион ҳукуматни шакллантирайлик, бир-биримизга қаршилик кўрсатишни тўхтатайлик, деса келишувга катта йўл очган бўларди”.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Толибон Тошкент конференцияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар