Вазирлар Маҳкамаси академик лицей ва ОТМга кириш квоталари ва шартлари юзасидан янги қарор чиқарди.
Хусусан, мазкур ҳужжат билан тасдиқланган низомга асосан академик лицейларга ўқувчиларни танлаб олиш қуйидаги босқичларда:
- психологик-педагогик жиҳатдан ривожланишга ташхис қўйиш (дастлабки танлов);
- саралаш имтиҳонлари (тест ёки ижодий) орқали амалга оширилади.
Ўқишни бир академик лицейдан бошқасига кўчириш ёзги таътил даврида амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
Ўқувчи ўқув дастури ва ўқув режаси талабларини бажармаганлиги, доимий яшаш учун бошқа ҳудудга чиқиб кетганлиги ва бошқа шу каби сабабларга кўра ўқишдан четлаштирлиши мумкин.
Низомга кўра, академик лицейлар битирувчиларининг олий таълим муассасига ўқишга кириши кўрсаткичларига мувофиқ тизимида академик лицейлар мавжуд бўлган тегишли олий таълим муассасалари ректорлари, тегишли проректорлар ҳамда академик лицейлар директорлари, масъул ходимлари ва профессор-ўқитувчиларига нисбатан рағбатлантириш ёки интизомий жазо чоралари қўлланилади.
Бунда интизомий жазо қўлланилган раҳбар ходимларга нисбатан кейинги ўқув йили давомида иш ҳақига устама белгилашга йўл қўйилмайди.