Офисни ёпиш билан боғлиқ барча ишлар якунланган, Бюро 31 мартдан фаолият юритишни тўхтатди.
Аслида Тошкентдаги НАТО офисининг ёпилиши ҳақида 2016 йил октябрда қарор қабул қилинганди. 1 ой ўтиб, Марказий Осиёдаги НАТО бюроси раҳбари Розария Пульизи офиснинг ёпилиши сиёсий аҳамият касб этмаслигини таъкидлаб, бунга ички бюджет кўрсаткичлари сабаб бўлганини айтганди.
Хабарларга кўра, офисни ёпиш билан боғлиқ барча ишлар якунланиб, бюро 31 мартдан фаолият юритишни тўхтатди. Марказий Осиё давлатлари билан бўладиган муносабатлар Брюсселда ҳал этиладиган бўлди.
Маълумот учун, Тошкентдаги НАТО бюроси 2014 йил май ойида очилган эди.