...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги “Яккасарой” ресторани бузиладими?


15:43, 15.07.2016 Жамият
 10 381

“Яккасарой” ресторанининг бузилиши билан боғлиқ саволларга Тошкент шаҳар ҳокимиятига вакиллари жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжерида пойтахтдаги “Яккасарой” ресторанининг бузилиши билан боғлиқ хабарлар тарқалди. Тармоқ фойдаланувчилари тарқатаётган норасмий маълумотларга қараганда, ресторан жойлашган Абдулла Қаҳҳор кўчасидаги автомобил йўли кенгайтирилиб, кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган.
 
Интернет орқали тарқалган гап-сўзлар тез орада катта шов-шувларга сабаб бўлди. Биз мазкур масала юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати билан боғландик. Гўшакни кўтарган Матбуот хизмати раҳбари Ҳусан Эрматов “Яккасарой” ресторанининг бузилиши билан боғлиқ гапларга қуйидагича жавоб берди.
 
“Яккасарой” ресторанининг бузилиши ва ўрнига кўп қаватли уй қурилиши ҳақидаги гапларни сиздан эшитяпмиз. Бу бўйича ҳеч қандай расмий ҳужжат қабул қилинмаган, шунинг учун ортиқча ваҳимага ўрин йўқ”, дейди Ҳусан Эрматов.
 
Тошкент шаҳар ҳокимияти вакилларининг жавобини эшитгач, ресторан маъмурияти билан боғландик. Гўшакни кўтарган ресторан ходими ўзини Сирожиддин деб таништирди. Саволларга бамайлиҳотир жавоб берган “Яккасарой” вакили рестораннинг бузилиши билан боғлиқ гап сўзлар қуруқ бўҳтон эканини таъкидлади. 

Теглар:Яккасарой ресторани Тошкент шаҳар ҳокимияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар