...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистон президенти кетаётган кортеж билан бахтсиз ҳодиса юз берди


15:18, 15.07.2016 Олам
 4 262

Мамлакат президенти Ғарбий Бенгалия штатининг биринчи вазири билан кетаётган пайтда, кортеж автомобилларидан бири жарликка қулаб тушди.

Ҳиндистон президенти Пранаб Кумар Мукержи ва Ғарбий Бенгалия штатининг биринчи вазири кетаётган кортеждаги автомобиллардан бири жарликка қулаб тушди, натижада олти киши жароҳат олди.  Бу ҳақда “NDTV” ёзмоқда.
 
Хабарда ёзилишича, бахтсиз воқеа натижасида сиёсатчилар жабрланмаган. Ҳалокатга учраган машинада Банержининг қўриқчилари бўлган. Кортеж Дарджилинг шаҳридан Багдогрa шаҳрига йўл олган. Машина тепаликдан тушаётган пайтда,  ҳайдовчи автомобилни кескин буриб юборган ва у трассадан чиқиб кетган. Бундан ташқари, бу вақтда йўлни қалин туман қоплаган эди.
 
Банержи воқеа жойида қутқарув ишларига бошчилик қилди. Унга бу ишда мамлакат президентининг қизи Шармистха ва ўғли Абхижит ёрдам берди. Уларнинг иккаласи ҳам Ҳиндистон миллий конгресси партиясининг етакчилари ҳисобланади.
 
Қутқарув ишлари якунига етгач, кортеж йўлида давом этди.  Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Мукержи билан боғланиб,  аҳволини сўраган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ҳиндистон Пранаб Кумар Мукержи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!