Шаҳар раҳбарияти хавфсизлик нуқтайи-назаридан яқин кунлар ичида ўтказиладиган барча тадбирларни бекор қилди.
Ҳалок бўлганлар орасида 12 нафар болалар ҳам бўлгани маълум бўлди.
Бундан ташқари, Ницца раҳбарияти шаҳардаги барча тадбирларни бекор қилган, ҳамда денгиз соҳиллари бўйидаги пляжлар ёпиб қўйилган.
Маълумотларга қараганда, бугун, 15 июль куни кечқурун америкалик машҳур хонанда Рианна Ницца шаҳрида концерт бериши кутилган эди, лекин хавфсизлик нуқтайи-назаридан тадбир бекор қилинди.
Маълумот ўрнида, Ницца шаҳри Ўртаер денгизи бўйида жойлашган. Мазкур шаҳар Франциянинг жануби-шарқида жойлашган Денгизбўйи Алплари департаменти таркибига киради. Шаҳар аҳолиси салкам 350 минг кишини ташкил этади. Ницца мамлакатнинг йирик сайёҳлик марказларидан бири ҳисобланади.