...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ниццадаги террорчининг режалари аслида бошқача бўлган?


14:28, 21.07.2016 Олам
 5 373

31ёшли Муҳаммад Баҳлулнинг қўл телефонидан футбол бўйича Европа чемпионатидаги мухлислар гавжум бўладиган ҳудуд суратлари топилди.

14 июль куни Франциянинг Ницца шаҳрида юк машинаси билан оламон устига бостириб келиб, ўнлаб одамларнинг умрига зомин бўлган террорчи Муҳаммад Баҳлул аслида “Евро-2016”нинг минглаб футбол мухлисларига ҳужум қилмоқчи бўлган. Бу ҳақда “The Mirror”  ёзмоқда.
 
Аксилтеррор хизмати полиция ходимлари террорчининг қўл телефонидан Ниццадаги футбол мухлислари ҳудуди акс этирилган суратларни топди.
 
Маълумотларга қараганда 31 ёшли террорчи июнь ойи бошида Ўртаер денгизи бўйида жойлашган мазкур шаҳарда ўтказилган футбол ўйинлари давомида шубҳали ҳаракатлар қилган.
 
Терговчилар агар Баҳлул футбол учрашуви давомида теракт амалга оширишни режалаштирган бўлса, нима сабабдан бу режани бекор қилганини аниқлашга уринишяпти. 
 
Террорчини ўз режаларини бекор қилишига Европа чемпионати давомида хавфсизликнинг ниҳоятда кучайтирилгани сабаб бўлган бўлиши мумкин, лекин бу ҳали аниқ эмас.
 
Баҳлулнинг мобил телефонида сурати акс эттирилган Мессена майдонидаги мухлислар ҳудуди Бастилия кунида қонли теракт бўлган жойдан деярли ярим километр узоқликда жойлашган.
 
Баҳлулнинг ҳақиқатан ҳам футбол учрашуви пайтида теракт уюштирмоқчи бўлгани ва нима сабабдан мухлислар тўпланадиган жойларни суратга олганини ҳеч ким аниқ тушунтириб бера олмади.
 
Хабарда ёзилишича, балки у шунчаки ишқибоз бўлгандир, лекин у майдон хавфсизлик даражасини текширган бўлиши ҳам мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, 14 июлда Ницца шаҳрида бўлган теракт оқибатида 84 киши ҳалок бўлди, юздан ортиқ одам жароҳатланди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Муҳаммад Баҳлул Евро-2016 Ницца 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!