...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Forbes” Россиянинг энг бадавлат машҳурлари рейтингини эълон қилди


14:21, 21.07.2016 Олам
 6 426

“Forbes” нашри рейтингида икки йилдан буён спортчи Мария Шарапова етакчилик қилмоқда.

“Forbes” журнали Россиянинг энг кўп пул топадиган машҳурлари рейтингини эълон қилди. Улар орасида спортчилар, шоуменлар, қўшиқчи ва актёрлар бор. Унга кўра, 2016 йилги рейтингда теннисчи Мария Шарапова биринчи бўлди. Унинг даромади 21.9 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Нашрнинг ёзишича, доппинг можароси ҳозирча унинг даромадига таъсир этмаган.


 
Рўйхатнинг иккинчи ўрнида хоккейчи Александр Овечкиннинг исми қайд этилди. У 12.1 миллион АҚШ доллари ишлаб олган. 
 


Учинчи ўрин эса “Ленинград” гуруҳи етакчиси Сергей Шнуровга насиб этди.  Бу қўшиқчи йил давомида 11 миллион АҚШ доллари даромад олган.


 
Рейтингда тўртинчи ўринни яна бир хоккейчи Евгений Малкин олди. Бу спортчининг даромади 9.9 миллион АҚШ долларига етган. Кучли бешликни қўшиқчи Григорий Лепс якунлаб берди. У 9 миллион АҚШ доллари ишлаб олган.


 
“Forbes” нашри даромадга қараб тузилган рейтингдан ташқари,  машҳурларнинг ОАВда тез-тез эсга олиниши ва “Яндекс” қидирув тизимида энг кўп номи киритилишига қараб ҳам рейтинг тузди.  Мазкур рўйхатнинг биринчи ўрнини ҳам Мария Шарапова эгаллади. Иккинчи ўринда эса режиссёр Никита Михалков қайд этилди. Ҳа айтганча,  унинг даромади бор йўғи 450 минг АҚШ долларини ташкил этган.  Учинчи ўринни эса Сергей Лазарев олди (У 1.3 миллион АҚШ доллари ишлаб олган).
 
Маълумот ўрнида, ўтган йилги рейтингда Мария Шарапова биринчи, Лепс иккинчи, Овечкин учинчи ва Филлип Киркоров тўртинчи бўлган эди. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Forbes Россия Мария Шарапова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!