...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тайвандаги сайёҳлар автобуси нима сабабдан ёниб кетгани маълум бўлди


13:58, 21.07.2016 Олам
 3 327

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 26 киши ҳалок бўлди. Уларнинг 24 нафари хитойлик сайёҳлар бўлган.

Аввалроқ, 19 июль куни Тайваннинг Таоюань халқаро аэропорти яқинидаги автомагистралда ҳаркатланаётган автобус йўл четидаги тўсиққа бориб урилгани ва  ёниб кетгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 26 киши ҳалок бўлди. Уларнинг 24 нафари хитойлик сайёҳлар бўлган.
 
Бугун, 21 июль куни ҳалокатга учраган автобуснинг ёниб кетишига нима сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълум бўлишича, транспорт воситасидаги носоз электр симлар  қисқа туташуви натижасида ёнғин келиб чиққан. 
 
Мутахассислар автобусни текшириб кўргач, шундай хулосага келдиларки, электр симлари билан боғлиқ муаммо ҳайдовчи ўриндиғи атрофида бўлган. Улар электрон назорат қилиш блоги ва аккумулятор  ўртасидаги симларнинг куйиб кетгани ва шу туфайли автобус эшикларининг авариявий очилиш тизими ишламай қолган бўлиши мумкинлигини айтишди, дейилади хабарда.
 
Бундан ташқари, автобус ҳайдовчиси углерод оксид газидан заҳарланган ва ҳушини йўқотгани, шу туфайли йўловчиларга ёрдам бера олмагани маълум бўлди. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Тайвань Таоюань Йўл-транспорт ҳодисаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!